Тошкентда Исроил Мадримов иштирокида ўтказилиши керак бўлган халқаро профессионал бокс кечаси қолдирилди
Тошкентдаги Humo Arena’да 30 октябрь кунига режалаштирилган халқаро профессионал бокс кечаси 10 декабрга кўчирилди. Бу ҳақда ташкилотчилар эълонида кўрсатилган. Кўчириш сабаби — ташкилий масалалар.

Тошкентда Исроил Мадримов иштирокидаги халқаро профессионал бокс кечаси қолдирилди
Ташкилотчилар келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрадилар ва мухлисларнинг ишончи ҳамда хавфсизлиги улар учун катта аҳамиятга эга эканини таъкидладилар. Улар томошабинларни 10 декабрь кунги турнирга таклиф қилишди.
Ушбу турнир ҳақидаги янгиликнинг аввал тарқатилган версиясида Исроил Мадримов ва Сеймур Исаев, шунингдек, Lift Promotions ҳамда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси иштироки тилга олинган эди.

