Маҳаллий

Тошкентда интернет наркодўкон куратори салкам 10 кило наркотик билан қўлга тушди

Тошкентда интернетдаги гиёҳванд моддалар дўконининг куратори қарийб 10 килограмм гиёҳванд модда билан қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, 1989-йилда Тошкент шаҳрида туғилган ушбу шахс интернет-наркодўконда администратор ва куратор сифатида фаолият юритган. У аввалроқ Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) ва 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) бўйича судланган.

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти, унинг ҳудудий бўлинмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида унинг автомашинаси ва яшаш жойи текширилганда, гашиш ва метамфетамин синтетик гиёҳвандлик воситалари сақланаётгани аниқланган.

Тезкор тадбирлар натижасида 64 817 дозага тенг бўлган 9 килограмм 330 грамм гашиш ҳамда 545 грамм метамфетамин синтетик гиёҳвандлик воситалари расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий гуруҳга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят кодексида бундай турдаги жиноий ҳаракатлар учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 22-август куни Навоийда Телеграм орқали гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган йирик жиноий гуруҳ қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.