Технология

Тошкентда Илмий-аммалий форум 2026 бўлиб ўтди

10-октабр куни Тошкентда ЭАС Сомпанй томонидан ташкил этилган Илмий-амалий форум 2026 бўлиб ўтди. Унда учувчисиз тизимлар ва радиоелектрон кураш технологияларининг ривожланиши муҳокама қилинди, шунингдек, муҳандислик ва ИТ йўналишларидаги талабалар лойиҳалари танлови якунлари сарҳисоб қилинди.

Тошкентда Илмий-амалий форум 2026 ўтказилди

10-октабр куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети конференсия залида Элестронис Аутономоус Солутионс (ЭАС Сомпанй) томонидан ташкил этилган Илмий-амалий форум 2026 бўлиб ўтди. Тадбир технология соҳаси вакиллари, илмий ҳамжамият, тегишли идоралар мутахассислари ва талабаларни бир майдонга жамлаб, учувчисиз тизимлар, радиоелектроника ва автоном навигация йўналишларидаги замонавий ишланмаларни муҳокама қилиш имконини берди.

Форумнинг асосий мавзуларидан бири радиоелектрон курашнинг замонавий усуллари ҳамда учувчисиз учиш аппаратларига қарши курашиш технологиялари бўлди. Иштирокчилар учувчисиз технологияларнинг ривожланиши билан боғлиқ долзарб техник масалаларни, шунингдек, улардан фойдаланишнинг ишончлилиги, хавфсизлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган муҳандислик ечимларини муҳокама қилди.

Форум доирасида маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирокида иккита ялпи сессия ташкил этилди.

Форумнинг асосий маърузачиларидан бири ЭАС Сомпанй бошқаруви раисининг ўринбосари ва бош муҳандиси Бехзод Сулаймонов бўлди. У ўз маърузасида радиоелектрон кураш ва учувчисиз тизимларга қарши курашиш (С-УАС) бўйича замонавий усул ва воситаларни тақдим этди. Маърузада учувчисиз аппаратлардан келиб чиқиши мумкин бўлган таҳдидларни аниқлаш ва уларга қарши курашиш технологияларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳасан Ханкелдиев Тошкент шаҳридаги Корзинка тармоғи филиаллари ўртасида дронлар ёрдамида юк етказиб бериш маршрутларини оптималлаштириш усуллари ҳақида маъруза қилди. Унда самарали йўналишларни ҳисоблашда саёҳатчи сотувчи масаласи (ЦП) ва МАТЛАБ дастурий таъминотидан фойдаланиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Минҳаз Уддин Аҳмед учувчисиз учиш аппаратлари учун халақитларга чидамли алоқа каналлари ва радио орқали бошқарув тизимларига бағишланган маъруза билан қатнашди. Унда радиоелектрон халақитлар шароитида учувчисиз учиш аппаратларини барқарор бошқариш имконини берувчи техник ечимларга алоҳида эътибор қаратилди.

Петр Хмарский маневр қилувчи учувчисиз аппаратларнинг ҳаракатини кузатиш ва прогнозлаш учун координата маълумотларини кўп гипотезали қайта ишлаш усуллари ҳақида сўз юритди. Тақдим этилган ёндашувлар ҳаво обьектларини кузатиш ва уларнинг ҳаракатини таҳлил қилиш тизимларини такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга.

Форумнинг алоҳида йўналишларидан бири ёш муҳандислар ва ИТ мутахассисларини қўллаб-қувватлаш бўлди. Талабалар танлови Роботисс Лаб Футуре Течнологй Сомпанй билан ҳамкорликда ташкил этилиб, “Муҳандислик” ва “ИТ” йўналишлари бўйича ўтказилди.

Танловнинг биринчи босқичи 9-октабр куни Инҳа университетида бўлиб ўтди. Танловга 10 та лойиҳа тақдим этилди ва экспертлар комиссияси уларнинг орасидан учта энг яхши лойиҳани саралаб олди.

10-октабр куни Роботисс Лаб платформасида танловнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Унинг якунларига кўра, яна уч нафар ғолиб аниқланди. Шу тариқа, икки босқич натижаларига кўра, жами олти нафар иштирокчи ғолиб деб топилди.

Лойиҳалар Роботисс Лаб, ЭАС Сомпанй, Инҳа университети ва тегишли идоралар вакилларидан иборат экспертлар ҳайъати томонидан баҳоланди. Муҳандислик йўналишида иштирокчилар ўз ишланмаларини тақдим этиб, экспертлар ҳайъати олдида ҳимоя қилдилар. ИТ йўналишида эса натижалар компютер тест синовлари асосида аниқланди.

Олти нафар ғолибнинг барчаси дипломлар, сертификатлар ва совғалар билан тақдирланди. Бундан ташқари, уларга ЭАС Сомпанйъда стажировка ўташ имконияти таклиф қилинди. Ушбу ташаббус истиқболли ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг билимларини амалий технологик лойиҳаларда қўллашлари учун шароит яратишга қаратилган.

Илмий-амалий форум 2026 технологик бизнес, илмий ҳамжамият ва таълим соҳаси вакиллари ўртасида тажриба алмашиш учун муҳим майдонга айланди. Форум соҳанинг долзарб вазифаларини муҳокама қилиш, муҳандислик ишланмаларини тақдим этиш ҳамда амалий тажрибага эга мутахассислар ва ёш тадқиқотчилар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш имконини берди.

Тадбир доирасида Элестронис Аутономоус Солутионс аксиядорлик жамияти бошқаруви раиси Азизбек Убайдуллаев иштирокчиларга табрик сўзи билан мурожаат қилди. Шунингдек, Инҳа университети ректори Бобур Абдуллаев ҳам форум иштирокчиларини қутлади.

ЭАС Сомпанй учун форумни ташкил этиш профессионал ҳамжамият билан мулоқотни ривожлантириш, муҳандислик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва бўлажак мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашиш имкониятидир.

ЭАС Сомпанй учувчисиз учиш аппаратларини аниқлаш, мониторинг қилиш ва уларга қарши курашишга мўлжалланган интеграциялашган ечимларни ишлаб чиқишга ихтисослашган. Компания ўз фаолиятида радиочастота спектрини таҳлил қилиш, автоматлаштириш ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.