Маҳаллий

Тошкентда чет эл фуқаросидан 5 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди. Видео

Тошкентда чет эллик фуқародан 5 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди. Видео

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 21 ёшли чет эл фуқароси қўлга олинди, ундан 5,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик воситалари топилиб, мусодара қилинди.

Тақиқланган моддалар Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси ва ички ишлар органлари ходимларининг тезкор тадбири давомида аниқланди.

Шахсий тинтув вақтида эркакнинг ёнидан кукунсимон модда бўлган zip-пакет топилган. Шундан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари у вақтинча ижарага олган хонадонни кўздан кечиришди. Уйдан турли маҳсулотлар ниқоби остида қадоқланган гиёҳвандлик воситалари топилди. Жами 4,13 килограмм 3-хлорметкатинон, 403 грамм амфетамин, 720 грамм MDMA ва 20 грамм кокаин мусодара қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Фарғона ва Наманган вилоятларида 1,2 килограммдан ортиқ гашиш ва 782 дона кучли таъсир этувчи "Тропикамид" препарати мусодара қилингани хабар қилинган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.