Тошкентда БРТ қурилиши сабабли 13 та автобус йўналиши ҳаракати ўзгартирилди
Таъмирлаш ишлари якунлангунига қадар Амир Темур кўчасидаги асосий қайрилиш жойи вақтинча ёпилган

Тошкентда БРТ қурилиши туфайли 13 та автобус йўналишининг ҳаракати ўзгартирилди
Тошкентнинг Юнусобод туманида БРТ тизими учун йўл қурилиши ва монтаж ишлари олиб борилаётгани сабабли айрим автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси маълум қилди.
Хабарга кўра, 2026 йил 26 октябрдан таъмирлаш ишлари якунлангунига қадар Амир Темур кўчасидаги асосий қайрилиш жойи вақтинча ёпилган.
Шу сабабли 5, 82, 83, 123 ва 124-сонли автобуслар Аҳмад Дониш кўчасидан Амир Темур кўчаси орқали қайрилмасдан, тўғри йўналишда ҳаракатини давом эттиради.
3, 6, 7, 25, 96, 119, 149 ва 175-сонли автобуслар эса Аҳмад Дониш кўчасидан Амир Темур кўчасига бурилиб, йўлини давом эттиради ва Шаҳристон метро бекати ёнидаги қайрилиш жойи орқали ортга қайтади.
Масъуллар йўлнинг ёпилиши сабабли вақтинчалик тирбандликлар юзага келиши, шунингдек, автобуслар ҳаракат интерваллари ўзгариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Йўловчиларга сафарларини олдиндан режалаштириш тавсия этилди.

