Маҳаллий

Тошкентда бешта автобус йўналиши ҳаракати вақтинча ўзгартирилди

Автобуслар йўналиши Шаҳрисабз ва Истиқбол кўчалари кесишмасида автобуслар учун махсус йўлак (БРТ) қурилиши сабабли вақтинча

Тошкентда бешта автобус йўналиши ҳаракати вақтинча ўзгартирилди

Тошкент шаҳридаги Шаҳрисабз ва Истиқбол кўчалари кесишмасида автобуслар учун махсус йўлак (БРТ) қурилиши сабабли бешта автобус йўналишининг ҳаракати вақтинча ўзгартирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Шаҳрисабз ва Истиқбол кўчалари кесишмасида чапга бурилиш ҳаракати вақтинча чекланди. Шу сабабли шаҳар марказидан ҳаракатланадиган 2, 26, 37, 68 ва 93-сонли автобуслар бир томонлама тартибда Шаҳрисабз, Махтумқули ва С. Азимов кўчалари орқали йўналтирилмоқда.

Қайд этилишича, ҳудудда транспорт оқими ортиши ва тирбандликлар юзага келиши мумкин. Шу сабабли автобусларнинг қатнов оралиғи узайиши, шунингдек, йўналишлар ҳаракатига қўшимча ўзгартиришлар киритилиши эҳтимоли бор.

Йўловчилардан сафарларини олдиндан режалаштириш сўралди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.