Маҳаллий

Тошкентда блогер MrBeast’нинг қизил Lamborghini русумли автомобили иштирокидаги ЙТҲ ҳақидаги маълумот рад этилди

Тошкентда блогер MrBeast’нинг қизил Lamborghini автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда америкалик блогер MrBeast’нинг ҳозирда унинг челленжларидан бирида қатнашаётган қизил Lamborghini автомобили Тошкентда гўёки ЙТҲга учрагани ҳақида маълумотлар тарқалди. Автомобиль бўёқ қопламасининг сезиларли даражада шикастлангани бундай хабарларга сабаб бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ушбу маълумотларни рад этди.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар беришича, блогер пойтахтда бўлган вақтида машина аварияга учрамаган. Идора транспорт воситаси ҳаракатланиш вақтида доимий назоратда бўлганини таъкидлади.

MrBeast’нинг ўзи автомобиль Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида шикастланганини маълум қилди.

ЙҲХБ ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликка чақирди.

Бугун, 9 октябрь куни MrBeast Тошкентда мухлислари билан учрашув ўтказмоқда. Аввалроқ блогер томонидан пойтахтда ташкил этилган ўйинларнинг уч нафар иштирокчиси 100 миллион сўмдан олгани хабар қилинган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.