Дунёдаги энг машҳур ЁуТубе блогер МрБеаст Тошкентга келади
Дунёдаги энг оммабоп ЁуТубе блогерларидан бири, МрБеаст номи билан танилган Жимми Доналдсон 9-октабр куни Тошкентга ташриф буюради. Унинг учрашувида 200 нафар мухлис тасодифий танлов асосида иштирок этади. Учрашув интерактив ўйинлар форматида бўлиб, ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилади.

Дунёдаги энг машҳур ЁуТубе блогер МрБеаст Тошкентга келади
Интернетда МрБеаст номи билан танилган ЁуТубе блогери Жимми Доналдсон Марказий Осиёга илк сафари доирасида 9-октабр куни Тошкентга ташриф буюради.
Доналдсоннинг ЁуТубе каналларига 500 миллиондан ортиқ фойдаланувчи обуна бўлган. Шу сабабли у видеохостингдаги энг оммабоп блогер сифатида танилган.
МрБеаст катта буджетлар, мураккаб саҳналаштиришлар ва йирик соврин жамғармаларига таянган масштабли видеолойиҳалари билан машҳур. У контент яратиш жараёнига минглаб одамларни жалб қилади, викторина ва мусобақаларни катта шоу форматида тақдим этади.
Унинг каналларидан бири — Беаст Пҳилантҳропй — хайрия лойиҳаларига ихтисослашган. Канал доирасида очликка қарши курашиш, тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, тиббий ёрдам кўрсатиш, болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда экологик ташаббусларга қаратилган лойиҳалар амалга оширилади.
Тошкентда МрБеаст билан 200 нафар мухлис учрашиши мумкин. Улар рўйхатдан ўтган иштирокчилар орасидан тасодифий рақамлар генератори орқали танлаб олинади.
Учрашув интерактив ўйинлар форматида, жумладан, кам танилган фактларни билишга қаратилган тривия-викторина шаклида ўтказилади. Ғолибларга қимматбаҳо совринлар топширилади.
МрБеаст ташрифи Ўзбекистондаги ёшлар орасида ЁуТубе ҳамжамиятини ривожлантиришга туртки бериши, маҳаллий контент яратувчиларнинг жаҳон медиа маконига интеграциялашувига кўмаклашиши кутилмоқда. Шунингдек, ташриф маҳаллий креаторларни масштабли ва динамик лойиҳалар яратишга ундаши, минтақадаги ЁуТубе сегментида видеопродакшн ва ссенарийлар сифатига талабни ошириши ҳамда блогингни брендлар ва инвесторлар учун жиддий бизнес йўналиши сифатида кўрсатиши таъкидланган.
Рўйхатдан ўтиш бепул ва фақат Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг расмий ҳаволаси орқали амалга оширилади.
Учрашувда иштирок этишни истаганлар бошқа манбалардаги ҳаволалар, совринли ўйинлар ёки МрБеаст ва унинг вакиллари сифатида тақдим этаётган аккаунтларнинг таклифларига ишонмаслиги керак.
Рўйхатдан ўтиш қоидаларига кўра, иштирокчи 18 ёшдан катта бўлиши керак. Ҳар бир киши фақат бир марта, ўз номи билан, амал қилувчи телефон рақами ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари асосида рўйхатдан ўтиши мумкин.
Такрорий ёки автоматик тарзда юборилган аризалар дисквалификация қилинади. Барча талабларга жавоб берувчи аризалар орасидан 200 нафар иштирокчи тасодифий танлов орқали аниқланади.
Танлаб олинган иштирокчилар билан АСДФ шахсан ва махфий равишда боғланади. Фақат шу иштирокчиларга тадбирнинг санаси ва ўтказиладиган жойи маълум қилинади, уларнинг исмлари оммага эълон қилинмайди.
Иштирок учун ажратилган ўрин шахсий ҳисобланади ва бошқа шахсга берилмайди. Тадбирга келганда иштирокчи шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда рўйхатдан ўтганини тасдиқловчи маълумотни тақдим этиши керак.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси рўйхатдан ўтиш ёки тадбирда иштирок этишнинг ҳеч бир босқичида тўлов, банк картаси маълумотлари ёки паролларни сўрамайди.

