Маҳаллий

Тошкент вилоятида учта транспорт тўқнашиб, ёнғин келиб чиқди

Тошкент вилоятида учта автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, натижада ёнғин келиб чиққан.

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 24-август куни Лабо, Ласетти ва Траскер русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Вилоят ЙҲХБ маълумотларига кўра, воқеа тахминан соат 07:30 да Тошкент—Нурафшон автомобил йўлининг 9-километрида рўй берган.

1991-йилда туғилган ҳайдовчи Лабо автомобилини қайрилиб олиш мумкин бўлган жойда бурилишни амалга ошираётган вақтида, ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Ласетти ва Траскер билан тўқнашиб кетган. Тўқнашув натижасида автомобилларда ёнғин бошланган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан тўлиқ бартараф этилган.

Хушхабар шуки, ушбу ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган. Ҳозирда Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 15-август куни Тошкент вилоятининг Қорасув—Бўка—Бекобод автомобил йўлида Собалт автомобили сабаб Спарк ағдарилиб, икки киши, жумладан, 39 ёшли эркак ва унинг 5 ёшли фарзанди ҳалок бўлган эди. Яна бир аёл шифохонага ётқизилган. Шунингдек, 11-август куни Жиззахда Оних ва Волксваген автомобиллари тўқнашиши оқибатида уларнинг ҳайдовчилари вафот этган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.