Тошкентда 3-синф ўқувчиси темир браслет ютишга мажбурланди

Тошкентда 3-синф ўқувчиси темир браслет ютишга мажбурланди
Тошкентда мактаб ўқувчиси оғзига мажбуран солинган металл буюм сабаб оғир операцияни бошдан кечиргани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 2-сентябр куни мактабнинг 3-синф ўқувчиси ҳожатхонага чиққан пайтда юқори синф ўқувчилари унинг оғзига номаълум жисм солиб юборган.
5-сентябр куни боланинг аҳволи кескин оғирлашиб, кучли оғриқлар билан шифохонага олиб борилган. Ўтказилган рентген текширувлари чоғида боланинг ички органларида металл буюм борлиги аниқланган.
Жабрланган боланинг онасига тегишли экани айтилган аудиода айтилишича, бола оқибатидан қўрқиб, воқеа ҳақида ўз вақтида хабар бермаган. Фақат шифокор ҳузурида рентген қилингандагина унинг ичида ёт жисм борлиги маълум бўлганини таъкидлаган. Оқибатда бола ўта оғир аҳволда мураккаб ва 3 соат давом этган шошилинч жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган, жарроҳлар ичакнинг шикастланган қисмини кесиб олиб ташлашга мажбур бўлган. Онанинг айтишича, бола ҳозирда реанимация бўлимида даволанмоқда.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

