Маҳаллий

Тошкентда 20 та автобус йўналишининг ҳаракатини соат 23:00 гача узайтириш режа қилинмоқда

1-декабрдан бошлаб Тошкентда вокзаллар, аеропорт, метро ва аҳоли гавжум мавзеларни боғловчи 20 та автобус йўналиши бўйича кечки соат 21:00 дан 23:00 га қадар қатновлар йўлга қўйилади. Тунги қатновларда ҳаракат интервали 15−20 дақиқадан ошмайди.

Тошкентда 20 та автобус йўналишининг ҳаракатини соат 23:00 гача узайтириш режалаштирилмоқда

Тошкентда 20 та автобус йўналишининг қатнов вақти соат 23:00 гача чўзилиши мумкин. Бу 30-октабр куни қабул қилинган Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг қарорида белгиланган.

Кенгаш йиғилишида кўриб чиқилган социологик сўровнома таҳлиллари шуни кўрсатдики, пойтахтда соат 21:00 дан кейин жамоат транспорти қатновининг кескин камайиши ёки бутунлай тўхташи фуқароларнинг кундалик ҳаётида жиддий ноқулайликлар келтириб чиқармоқда. Бу ҳолат айниқса кечки сменада ишловчилар, талабалар ҳамда шаҳар меҳмонлари учун қийинчилик туғдириб, Тошкентнинг кечки ва тунги иқтисодий фаоллигини ривожлантиришга бевосита тўсқинлик қилаётгани қайд этилган.

Юзага келаётган ушбу узилишларни бартараф этиш мақсадида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳамда Тошкент шаҳар Транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармасига 2026-йил 1-декабрга қадар кечки ва тунги қатновларни изчил йўлга қўйиш топширилди.

Янги тартибга кўра, темирйўл ва автовокзаллар, халқаро аеропорт, метро стансиялари ҳамда аҳоли зич яшайдиган мавзеларни боғловчи 20 та автобус йўналишида кечки соат 21:00 дан 23:00 га қадар ҳаракатланиш таъминланади. Бунда 15 таси магистрал ва 5 таси боғловчи йўналишлар сифатида ажратилган.

Кечки ва тунги қатновлар давомида автобусларнинг ҳаракатланиш интервали 15−20 дақиқадан ошмаслиги қатъий белгилаб қўйилди. Тунги қатнов жадваллари барча бекатларда ҳамда рақамли иловаларда очиқ эълон қилинади, уларнинг ўз вақтида бажарилиши эса марказлашган диспетчерлик хизмати томонидан кундалик назоратга олинади.

Аҳолига аниқ маълумотлар узатилишини таъминлаш мақсадида 20-ноябрга қадар 3ТМ, АТТО ва Яндех каби онлайн мониторинг иловаларига узатилаётган реал ГПС маълумотларидаги вақтлар номувофиқлиги ва тизимдаги техник камчиликлар тўлиқ бартараф этилади. Шунингдек, автобуслардаги нақд пулсиз тўлов валидаторлари ва банк тармоқлари алоқасининг барқарор ишлаши таъминланиб, терминаллардаги узилишлар тезкорлик билан ҳал этиб борилади.

Туризм кўчалари бўйлаб умумий ҳисобда 15 та йўналиш икки босқичда, оралиқ интервали дастлаб 30 дақиқани ташкил этган ҳолда ташкил этилади. Бунинг учун жами 33,3 млрд сўм сарфланиши кутилганди. Бироқ амалиёт ҳаётга татбиқ этилмади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.