Тошкентда иккита автобус йўналишининг ҳаракат йўли ўзгаради
Пойтахтда 100- ва 58-сонли автобусларларнинг ҳаракатланишига ўзгартиришлар киритилмоқда.

Тошкентда иккита автобус йўналишининг ҳаракат йўли ўзгартирилади
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри йўловчиларидан келиб тушган мурожаатлар инобатга олиниб, Дилсарой кўчасини жамоат транспорти билан таъминлаш ҳамда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 19-октабрдан бошлаб 100-сонли автобус йўналишининг ҳаракат йўли ўзгартирилмоқда.
Мазкур йўналишдаги автобуслар Дархон, Янги Олмазор, Дилсарой, Сағбон кўчалари орқали қатнайди.
Шунингдек, Катта Дархон кўчасида жойлашган "Экскаватор заводи" бекатининг автобусларни сиғдириш имконияти чекланганлиги инобатга олинган ҳамда йўловчи ташиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 19-октабрдан бошлаб 58-сонли автобус йўналишининг ҳаракати "Дархон майдони" бекатигача қисқартирилмоқда.

