Тошкентда 100 та замонавий жамоат ҳожатхонаси қуриладиган манзиллар тасдиқланди
Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2026-йил 23-октябрдаги қарорида белгиланган.

Тошкентда 100 та замонавий жамоат ҳожатхонаси барпо этиладиган жойлар тасдиқланди
Тошкент шаҳрининг 12 та туманида давлат-хусусий шериклик асосида 100 та замонавий санитария-гигиена шохобчаси (ҳожатхона)ни ташкил этиш режалаштирилмоқда. Уларнинг манзилли рўйхати тасдиқланди.
Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2026-йил 23-октябрдаги қарорида белгиланган.
Ҳужжатга мувофиқ, санитария-гигиена шохобчалари пойтахтнинг марказий ва туристик кўчалари, хиёбонлар, аҳоли ҳамда сайёҳлар кўп борадиган ҳудудларда жойлаштирилади.
Хусусан, янги шохобчалар учун Қўйлиқ метро бекати, «Компас» савдо маркази, «Янги Ўзбекистон» боғи, «Олой» деҳқон бозори, Чорсу мавзеси, «Хотира майдони», «Ўзекспомарказ» ва бошқа жамоат жойлари атрофидан ҳудудлар ажратилган.
Тасдиқланган рўйхатга кўра, шохобчалар қуйидаги туманларда ташкил этилиши кўзда тутилган:
Мазкур ҳудудлар тадбиркорларга давлат-хусусий шериклик битими асосида 10 йилгача бўлган муддатга ижарага берилиши мумкин.
Қарорда шохобчаларни ташкил этишда шаҳарсозлик нормалари ва қурилиш қонунчилиги талабларига қатъий риоя этилиши белгиланган.
Шунингдек, обьектлар жойлашадиган ер участкаларининг аниқ чегаралари кадастр ҳужжатлари асосида белгиланади. Ҳудудлар ягона ёки алоҳида лотлар шаклида давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилади.
Мазкур лойиҳаларни 2026-йилда амалга ошириш назарда тутилган.

