Тошкент халқаро ярим марафонида руминиялик дипломатлар иштирок этди
Тошкент халқаро ярим марафонида руминиялик дипломатлар иштирок этди 2026 йил 6 сентябрь куни Руминиянинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчиси Даниэль Кристиан Чобану «Tashkent International Half Marathon» Тошкент халқаро ярим марафонининг 5 км масофага югуриш баҳсида иштирок этди. Журналистлар билан суҳбатда Даниэль Кристиан Чобану Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 35 йиллиги билан самимий табриклаб, тинчлик, фаровонлик ва муваффақиятлар тилади. У [...]

Руминиялик дипломатлар Тошкент халқаро ярим марафонида иштирок этишди
2026 йил 6 сентябрь куни Руминиянинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчиси Даниэль Кристиан Чобану «Tashkent International Half Marathon» Тошкент халқаро ярим марафонининг 5 км масофага югуриш баҳсида иштирок этди.
Журналистлар билан суҳбатда Даниэль Кристиан Чобану Ўзбекистон халқини Мустақилликнинг 35 йиллиги билан самимий табриклаб, тинчлик, фаровонлик ва муваффақиятлар тилади.
У Тошкент халқаро ярим марафони халқаро спорт ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилганини таъкидлади, шунингдек, мусобақанинг юқори ташкилий даражасини қайд этди. Дипломат югуриш йўналиши Тошкентнинг маҳобатли кўчалари ва энг гўзал диққатга сазовор жойлари орқали ўтганидан ҳайратда эканлигини билдирди.
Руминия ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида спорт соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг ривожланиши ҳақида гапирар экан, Элчи Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қосимовнинг 2026 йил май ойида Бухарестга амалга оширган ташрифини тилга олди. Дипломат, шунингдек, ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров 2026 йилнинг 14-24 май кунлари Бухарестда бўлиб ўтган нуфузли Super Chess Classic Romania 2026 турнирида учинчи ўринни эгаллаганини эслатиб ўтди.
Элчи Ўзбекистон бадиий гимнастика терма жамоасининг 2026 йил 26-28 июнь кунлари Руминиянинг Клуж-Напока шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубоги босқичида (World Challenge Cup) муваффақиятли иштирок этганига эътибор қаратди.
У, шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасининг 2026 йил 29 июлдан 9 августгача Руминияда бўлиб ўтган қизлар ўртасидаги (U-18) гандбол бўйича жаҳон чемпионатидаги иштирокини кўрсатиб ўтди. Элчи спорт мулоқотининг муҳим пойдевори — Руминия спорт масалалари бўйича давлат котиби жаноб Томас Молдованнинг 2022 йилда Ўзбекистонга амалга оширган ташрифини эслатди.

