6-сентабр куни Тошкентда қатор кўчалар вақтинча ёпилади
6-сентабр куни «Тошкент халқаро яриммарафони» ўтказилиши муносабати билан пойтахтнинг қатор марказий кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Чекловлар соат 00:00 дан 12:00 гача амал қилади.

6-сентабр куни Тошкентда бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади
Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан 6-сентабр куни пойтахтда «Тошкент халқаро яриммарафони» оммавий югуриш мусобақаси ташкил этилади.
Тадбир қатнащилари хавфсизлигини таъминлаш ва йўл ҳаракати тартибини сақлаш мақсадида 6-сентабр соат 00:00 дан 12:00 гача қуйидаги кўча ва йўлларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади:
- Ислом Каримов кўчаси — Фурқат кўчасидан Шараф Рашидов шоҳкўчасигача;
- Шараф Рашидов шоҳкўчаси — Афросиёб кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
- Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов кўчасидан Ойбек кўчасигача;
- Ойбек кўчаси — Афросиёб кўчасидан Нукус кўчасигача;
- Нукус кўчаси — Ойбек кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача;
- Абдулла Қодирий кўчаси — Нукус кўчасидан Ҳамидулла Орипов кўчасигача;
- Ҳамидулла Орипов кўчаси — Абдулла Қодирий кўчасидан Мустақиллик шоҳкўчасигача;
- Мустақиллик шоҳкўчаси — Мирзо Улуғбек шоҳкўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
- Амир Темур хиёбони атрофидаги йўллар — Бухоро ва Шаҳрисабз кўчаларигача;
- Алишер Навоий кўчаси — Шаҳрисабз кўчасидан Фурқат кўчасигача;
- Ботир Зокиров кўчаси — Алишер Навоий кўчасидан Афросиёб кўчасигача;
- Ўқчи кўчасининг Ботир Зокиров кўчасига туташ қисми.
Шунингдек, яриммарафон иштирокчилари ва томошабинлар сони ортиб кетган тақдирда, заруратга кўра, ушбу ҳудудларга туташ айрим бошқа йўлларда ҳам транспорт ҳаракати вақтинча чекланиши мумкин.
Ҳайдовчиларга сафарларини олдиндан режалаштириш, чекловлар амал қиладиган пайтда муқобил йўналишлардан фойдаланиш ҳамда йўл белгиларига ва масъул ходимлар кўрсатмаларига амал қилиш тавсия этилган.

