Маҳаллий

Тошкент вилоятида прокурор ёрдамчиси қўлга олинди

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани прокурори ёрдамчиси фуқародан 4 700 АҚШ доллари олаётган вақтда ушланди. ДХХ маълумотига кўра, у машина олди-сотдиси билан боғлиқ масалани ҳал қилиш ва 600 млн сўмлик имтиёзли кредит олишга кўмаклашиш эвазига жами 12 минг доллар талаб қилган.

Тошкент вилоятида прокурор ёрдамчиси қўлга олинди

Тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратуранинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда амалга оширилган.

Хабарда қайд этилишича, прокурор ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг автомобил олди-сотдисига доир масаласини ҳал қилиб бериш ҳамда банкдан имтиёзли кредит олишига кўмаклашиш учун пул талаб қилган.

Тадбир чоғида у сўралган маблағнинг 4 700 долларини олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган. Терговга қадар текширувда мазкур фуқародан аввал ҳам 1 300 доллар олгани аниқлангани маълум қилинган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан прокурор ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.

ДХХ фуқаролардан шундай қонунбузилиш ҳолатлари ҳақида 1520 қисқа рақами орқали хабар беришни сўраган. Мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.