Маҳаллий

Тошкент вилоятида олтита корхона оқова сувларни тозаламасдан очиқ жойга ташлаб келгани аниқланди

Юқори Чирчиқ туманида ўтказилган рейд давомида оқова сувлар таркибидаги муаллақ моддалар миқдори белгиланган меъёрдан бир неча баробар юқори экани қайд этилди.

Тошкент вилоятида олтита корхона оқова сувларни тозаламасдан очиқ ҳудудга чиқариб келгани маълум бўлди

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида олтита корхона ишлаб чиқариш жараёнида юзага келган оқова сувларни етарли даражада тозаламасдан очиқ жойга ташлаб келгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси маълум қилди.

Билдирилишича, бош бошқарманинг Экополиция ходимлари томонидан тумандаги корхоналарда рейд тадбирлари ўтказилган. Текширув чоғида “Б.С.И.”, “М.К.”, “П.У.”, “Ш.Р.Б.” ва “С.С.П.” корхоналарида қум-шағал аралашмасини қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўлган оқова сувлар етарли даражада тозаланмасдан очиқ жойга ташлангани аниқланган.

Оқова сувлардан олинган намуналар лабораторияда таҳлил қилинганда, муаллақ моддалар миқдори белгиланган меъёрдан бир неча баробар юқори экани қайд этилган. Шунингдек, “И.Қ.С.” ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотида ҳам оқова сувлар етарли даражада тозаланмасдан очиқ жойга ташлангани аниқланган. Мазкур ҳолатлар бўйича экологик экспертизанинг ижобий хулосаси олинмаган.

Қоидабузарликлар юзасидан ҳар бир корхонага нисбатан компенсация тўловлари ҳисоблаб чиқилади. Аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.