Тошкент вилоятида фуқаронинг автомобилига наркотик ташлаб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди

Тошкент вилоятида фуқаронинг автомобилига наркотик ташлаб қўймоқчи бўлганлар қўлга олинди
Тошкент вилоятида бир фуқарони атайлаб жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида унинг автомобилига гиёҳвандлик моддасини ташлаб қўйишни режалаштирган шахслар ушланди.
Маълум қилинишича, Паркент ва Юқори Чирчиқ туманларида яшовчи, 1980 ва 1974-йилларда туғилган икки нафар шахс 2003-йилда туғилган фуқаро билан аввал юзага келган келишмовчилик сабаб уни қасддан жиноий жавобгарликка тортишни кўзлаган.
Шу мақсадда улар 1996-йилда туғилган фуқарони 500 минг сўм эвазига ёллаб, 1,2 грамм гашишни 2003-йилда туғилган фуқаронинг автомобилига ташлаб қўйишни режалаштирган.
Гумонланувчилар гиёҳвандлик моддасини автомобилга ташлаб қўйиш учун ёлланган шахсга бераётган пайтда тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

