Маҳаллий

Тошкент вилоятида банк ходими мижозларнинг миллиард сўмдан ортиқ пулини ўзлаштириб юборди

Тошкент вилоятида банк ходими мижозларнинг миллиард сўмдан ортиқ пулини ўзлаштириб юборди

Чирчиқдаги банклардан бирининг бўлим бошлиғи мижозларнинг 1,3 миллиард сўмлик маблағини талон-торож қилди. Жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизматининг хабар беришича, гумонланувчи 13 нафар фуқародан пулларни қабул қилиб олган, бироқ уларни кассага кирим қилмаган. Омонат дафтарчаларига эса маблағлар киритилгани ҳақида сохта маълумотларни ёзиб қўйган.

Ходим пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Ўзлаштириш ёки растрата қилиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида мансабдор шахслар бюджетдан худди шунча миқдордаги маблағни талон-торож қилган эди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент давлат субсидиялари расмийлаштирилган сохта мактабгача таълим ташкилотлари билан боғлиқ схемани аниқлаган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.