Тошкент вилоятида 6 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Тошкент вилоятида 6 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида ички ишлар органлари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан 6,1 килограмм синтетик гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, бу билан 20 мингдан ортиқ бир марталик дозанинг тарқатилиши олди олинди.
Текширув ўтказилишига гиёҳвандлик воситаларини яширин жойлар (закладка) орқали тарқатувчи бир гуруҳ шахслар ҳақидаги хабар асос бўлди.
Операция давомида бир фуқаро қўлга олинди. Холислар иштирокида унинг уйи кўздан кечирилганда, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тарқатишга тайёрлаб қўйилган гиёҳвандлик моддалари солинган ўрамларни аниқладилар.
Шундан сўнг тезкор ходимлар тергов маълумотларига кўра гумонланувчи томонидан ижарага олинган яна бир уйни текширдилар. У ерда ўткир ҳидли синтетик модда бўлган тўртта пластик контейнер, шунингдек, пластик идишда сақланаётган суюқ шаклдаги синтетик модда топилди.
Юқоричирчиқ тумани ҳудудида гуруҳнинг жами беш нафар тахминий аъзоси қўлга олинди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари талқинига кўра, қўлга олинган шахс гуруҳнинг бошқа аъзолари билан биргаликда гиёҳвандлик воситаларини Telegram орқали номаълум шахсдан пул мукофоти эвазига олиб, ижарага олинган уйда сақлаб келган.
Учтепа тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчилар қамоққа олинди.
Германиядан спорт анжомлари ичига яширилган 3 килограмм клефедрон ва 1 килограмм гашиш солинган жўнатмани қабул қилиб олган 25 ёшли Черногория фуқароси. Унинг вақтинчалик яшаш жойидан ҳам альфа-PVP солинган 11 та тайёр яширин ўрамлар (закладка) топилди.

