Тошкент метросида топилган 10 минг доллар эгасига қайтарилди
Тошкент метросида хавфсизлик ходими топиб олган 10 минг доллар эгасига қайтарилди. Пул Тошкентга автомобил харид қилиш учун келган Қозоғистон фуқароси метро орқали Сергелига кетаётганда сумкасидан тушиб қолган. Зарур текширувлардан сўнг унинг эгаси аниқланган.

Тошкент метросида топилган 10 минг доллар эгасига қайтарилди
Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходими топиб олган 10 минг доллар қонуний эгасига қайтарилди. Мазкур пул Тошкентга автомобил харид қилиш учун келган Қозоғистон фуқаросига тегишли эди.
Вазирлик берган маълумотга кўра, Қозоғистон фуқароси ўша куни автомобил сотиб олиш мақсадида Сергели туманига келган. У Олмазор метро бекатидан Сергелига метро орқали йўл олган. Фуқаронинг айтишича, шошилиб югурган вақтида сумкасидаги 10 минг доллар солинган пакет тушиб қолган. У пулини автомобил бозорига боргачгина йўқотганини билган.
Пул метрополитен ҳудудида хизмат вазифасини бажараётган хавфсизлик ходими томонидан топилган. Зарур текширув ва аниқлаш ишлари ўтказилгач, пулнинг қонуний эгаси аниқланиб, 10 минг доллар унга тўлиқ қайтарилган.
Қозоғистон фуқароси метро ва ички ишлар органлари ходимларига миннатдорлик билдирди.
“Пулни топиб, мени Фасе ИД орқали қидиришибди. Мен пулни йўқотганимни машина бозорида билдим. Ҳалол экан, қайтиб келди. Ҳаммаларига раҳмат, ички ишларга мингдан-минг раҳмат. Тез ишлашди”, — деди у.

