Маҳаллий

Тошкент метрополитени парки 14 та янги поезд билан бойитилади

Тошкент метрополитени парки 14 та янги таркиб билан тўлдирилади

Тошкент метрополитени йўловчи оқими ортиши фонида ҳаракатдаги таркибни янгилашни давом эттирмоқда. Агар 2021 йилгача йўналишларда 40 та таркиб ишлаган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 55 тага етди. 2027 йилда яна 14 та замонавий беш вагонли поезд сотиб олиш режалаштирилган.

Бу ҳақда пойтахт метрополитенини ривожлантиришга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Ҳаракатдаги таркибни янгилаш эҳтиёжи, жумладан, йўловчилар сонининг ортиши билан боғлиқ. 2021 йилда метро кунига ўртача 280–300 минг кишини ташиган бўлса, 2026 йилда бу кўрсаткич 1,2 миллиондан ошди.

Қўшимча поездларни харид қилиш йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, ташиш қулайлигини яхшилаш ва йўналишлардаги ҳаракат оралиқларини (интервалларини) қисқартиришни давом эттириш имконини беради.

Аввалроқ Чилонзор йўналишида поездлар оралиғи беш дақиқадан 1,5–2 дақиқагача, Ўзбекистон йўналишида олти дақиқадан уч дақиқагача, Юнусобод йўналишида эса 11 дақиқадан тўрт дақиқагача қисқартирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Аввалроқ Тошкент метрополитени 2030 йилга бориб тармоқни 79 та бекатгача кенгайтиришни, йўналишлар узунлигини 103 километргача етказишни ва кунлик йўловчи оқимини 1,8 миллион кишига оширишни режалаштираётгани хабар қилинган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.