Тошкент кўчаларидан бирида ҳаракатланиш вақтинча чекланади

Тошкент кўчаларидан бирида ҳаракатланиш вақтинчалик чекланади
Тошкентдаги Шаҳриобод кўчасида транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади. Бу диаметри 700 миллиметрли иссиқлик тармоғи қувурини алмаштириш ишлари билан боғлиқ.
Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабарига кўра, ишлар Мирзо Улуғбек туманидаги Шаҳриобод ва Навниҳол кўчалари чорраҳасида олиб борилмоқда. Ҳаракатланишни чеклаш 23 сентябрь куни соат 22:00 дан 24 сентябрь куни соат 06:00 гача амал қилади.
Айланиб ўтиш учун ҳайдовчиларга Гулбаданбегим ва 3-Навниҳол кўчаларидан фойдаланиш тавсия этилади. ЙҲТМ йўналишни режалаштиришда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олишни сўради.
Ўзгаришлар бир томонлама ҳаракатга таъсир қилади.

