Маҳаллий

Тошкент ҳокимлиги кун совиса, иссиқлик таъминотини беришни “кечиктирмасликка” ваъда берди

Тошкент ҳокимлигида аҳолининг иссиқлик таъминотини ёқиш муддатлари бўйича саволларига жавоб берилди. Қоидага кўра, ўртача кунлик ҳарорат кетма-кет беш кун +8 даражадан паст бўлиши керак. Аммо шаҳар маъмурияти амалдаги об-ҳавони инобатга олиш ва кун қаттиқ совиса, буни кечиктирмаслик ниятида.

Тошкент ҳокимлиги ҳаво совиса, иссиқлик таъминотини ёқишни “кечиктирмасликка” ваъда берди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида сўнгги пайтларда аҳоли томонидан кўп берилаётган марказлашган иситиш тизими қачон ишга туширилиши ҳақидаги саволга изоҳ берилди.

Ҳокимлик фуқароларнинг хавотирини тушунишини билдирди: “Ҳаво совиши билан хонадонлар салқинлашади, шу сабабли кўпчилик иситиш мавсуми бошланишини кутмоқда. Мурожаатларингизни кўриб турибмиз ва уйда иссиқ ҳамда қулай муҳит бўлиши қанчалик муҳимлигини тушунамиз”.

Ҳокимлик эслатишича, белгиланган тартибга кўра, мавсумни бошлаш мезони — ўртача кунлик ҳароратнинг кетма-кет беш кун давомида Селсий бўйича +8 даражадан паст бўлишидир.

Шунга қарамай, ўтган йиллардагидек, расмийлар “амалдаги об-ҳавони ҳисобга олади ва агар кунлар совиши тақозо эца, қарор қабул қилишни кечиктирмайди”.

Айни пайтда шаҳар хизматлари ва Веолиа Энергй Ташкент компанияси билан бирга тизимларни иситиш мавсумига тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ўтган йили ҳокимлик ҳарорат +8 даражадан пасайишини кутиб ўтирмасдан, 3-ноябрдан ижтимоий соҳа обьектларида, 5-ноябрдан эса турар жойларда иситиш тизимини ишга туширган эди.

Аввалроқ Ўзбекистонда амалдаги ушбу қоидани бекор қилиш масаласи бир неча бор кўтарилган.

Унда Газета колумнисти Эркин Абдулаҳатов бу қоида Совет давридан қолганини айтиб ўтганди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 15-июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги” 194-сон қарори 13-банди келтирилган. Унда, жумладан, шундай деб ёзилади:

“Хоналарни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини беришда Етказиб берувчи иситиш даврини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошлайди ва тамомлайди. Иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8⁰Сдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8⁰С юқори бўлганда эса тамомланиши керак”.

Оддий қилиб айтганда, ҳаво ҳарорати кетма-кет 5 кун Селсий бўйича ўртача 8 даража илиқдан паст бўлса, иситиш даври бошланиши керак. Бу совет давридан қолган қоида бўлиб, хусусан, ЎзССР ҳукуматининг 1985-йил 30-сентабрдаги 497-сон қарори билан тасдиқланган қоидаларнинг 32-бандида мустақил Ўзбекистоннинг 2014-йилги қарори билан тасдиқланган Қоидаларидаги каби гап ёзилган.

“Аслида бу қоида ўтган асрнинг 60−70 йилларида, фасллар бир-бирига ўз ўрнини маълум бир узвийликда бўшатган, ҳаво ҳарорати бугунгидек „карусел“ мисоли ўйнаб кетмаган даврларда ишлаб чиқилган”, — дея ёзганди иқлимшунос.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.