1 ноябрдан Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув нархлари ошиши мумкин

1 ноябрдан Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув қимматлашиши мумкин
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги аҳоли учун марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматларига янги тарифларни жорий этишни назарда тутувчи лойиҳани жамоатчилик муҳокамасига қўйди.
Ҳужжатдан келиб чиқишича, жорий йилнинг 1 ноябридан Тошкент аҳолиси учун янги нархларни тасдиқлаш таклиф қилинмоқда. Марказий иситиш учун тўлов ҚҚС билан кунига 1 квадрат метр учун 314 сўмни, ҳисоблагич бўйича иссиқ сув ҚҚС билан 1 куб метр учун 11 607 сўмни, ҳисоблагич бўлмаганда эса ойига 1 киши учун 45 330 сўмни ташкил этиши керак. Иссиқлик энергияси тарифини Гкал учун 206 636 сўм даражасида, ётоқхоналарда яшовчилар учун иссиқ сув таъминотини эса киши бошига ойига 33 720 сўм этиб белгилаш таклиф этилмоқда.
Ҳозирда 1 куб метр иссиқ сув ҚҚС билан 8928,7 сўм, ҳисоблагичсиз киши бошига ойига 34 868,9 сўм туради, иситиш эса иситиш мавсумининг бир куни учун иситиладиган майдоннинг 1 квадрат метрига 241,4 сўм тарифи бўйича ҳисобланади. Агар лойиҳа қабул қилинса, иссиқлик энергияси тарифи деярли 48 фоизга ошади, пойтахт истеъмолчилари учун иссиқлик ва иссиқ сув нархи эса тахминан 30 фоизга ортади. Ҳужжатнинг жамоатчилик муҳокамаси 28 октябргача давом этади.

