Маҳаллий

Тошкентда ёмғирдан олдин қисқа муддатли чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин

Якшанба куни Тошкентда ёмғир ёғиши олдидан қисқа муддатли чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Махсус комиссия шамол 14 м/с гача кучайиб, ҳавода ПМ10 чанг заррачалари ортишидан огоҳлантирди.

Тошкентда ёмғирдан аввал қисқа муддатли чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин

4 октбяр куни Тошкент шаҳрида ёмғир бошланишидан олдин қисқа муддатли чанг-тўзон ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор, дея шаҳарда экологик вазиятни яхшилаш бўйича тузилган махсус комиссия огоҳлантирмоқда.

Глобал об-ҳаво моделлари ҳамда Ўзгидромет прогнозларига кўра, пойтахт ҳудудига нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Шу сабаб шамол тезлиги 3−8 м/с гача, айрим ҳудудларда эса 10−14 м/с гача кучайиши мумкин.

Шамолнинг кучайиши натижасида айрим жойларда чанг-тўзонлар кўтарилиб, атмосфера ҳавосидаги чанг заррачалари, хусусан, ПМ10 консентрацияси қисқа муддатга ошиши эҳтимоли мавжуд.

“Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда”, — дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзгидромет ҳам 3−5-октабр кунлари Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво кириб келиши, ёмғир ёғиб, тоғларда қорга айланиши, шамол эса 22 м/с гача кучайиши ҳақида хабар берганди.

Айрим жойларда туман тушиши кутилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.