Лайфстайл

Тўрт тилдаги янги қўшиқ, ака-ука дуети: “Хоразм булбули” Оғабек Собировнинг янги консерти қандай ўтди?

Тўрт тилдаги янги қўшиқ, ака-ука дуети: “Хоразм булбули” Оғабек Собировнинг янги консерти қандай ўтди?

8-9-сентябр кунлари “Халқлар дўстлиги” санъат саройида Ўзбекистон, Қорақалпоғистон халқ артисти Оғабек Собиров яккахон консерт дастурини мухлислар эътиборига ҳавола қилмоқда. “Дарё” жамоаси консертнинг илк кунида иштирок этиб, санъаткор ҳамда унинг дуетдошлари билан консерт олдидан суҳбатлашди.

Консертга хонандани қўллаб-қувватлаш мақсадида хоразмлик ижодкор Роҳила Рўзимова, қизиқчи Шукурулло Исроилов ва актёр Меҳриддин Раҳматов ташриф буюрди.

Уч қисмдан ташкил топган бу йилги дастурда Оғабек Собиров янги қўшиқларга алоҳида эътибор қаратди.

— Бугунги консертда учта дует қўшиғим бор, лекин аёл санъаткорлар билан эмас. Бундан ташқари, қардош халқларнинг тилида — туркман, қорақалпоқча, озарбайжонча ҳамда турк тилларида қўшиқлар бор. Бу консертнинг ранг-баранглигига хизмат қилади, дейди хонанда.

Аввалги консертда эл севган раққосалар Дилноза Ортиқова, Дилором Мадраҳимовалар билан ишладик. Бу йилги дастурда ҳам уларнинг рақсларини кўришингиз мумкин. Биз яхши тайёргарлик кўриб келдик, баҳони энди мухлислар беради.

Хонанда ҳозирги кунда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган ҳолат — марҳум ижодкорларнинг қўшиқларига уларнинг фарзандлари муаллифлик ҳуқуқи талаб қилаётгани ҳақида ҳам ўз фикрини билдирди.

— Шахсан мен қўшиқларимни ҳамма куйлашини хоҳлайман. Сиз қўшиқни яратгач, у шундоқ халқнинг мулкига айланади. Бизнинг ижодимиз шогирдлар учун дастури амалга айланиши керак. Улар қўшиқларимизни айтиб юрса, бизни эслашади, қўшиғимизнинг умри ҳам бардавом бўлади. Қўшиқларимни бошқалар куйламасин деб ман этиб қўйишга менинг ҳаққим йўқ. Хонандалар уни ўзининг талқинида айтавериши мумкин, фақат қўшиқнинг негизи, ўзлиги йўқолмаса бас. Ҳар кимнинг ўз қочирими, ноласи, дарди бор, дейди у.

Оғабек Собировнинг укаси, хонанда Анвар Собиров консертда мезбон санъаткор бўлибгина қолмай, ватан ҳақида янги қўшиқ билан саҳнага чиқди.

— Оғам иккимиз яхши ниятларда, биз ҳам бир кун катта байрам саҳналарида шу қўшиқни куйлармиз дея, “Янги Ўзбекистон” номли янги тарона яратдик. Шуни бугун мухлислар учун премьера қиламиз. Оғабек акам билан аввал ҳам хоразмча қўшиқлар айтганмиз, лекин юрт ҳақида бу биринчси. Ғоя ҳам Оғабек акамнинг ўзидан чиқди, дейди хонанда.

Ўзбекистон халқ артистининг ўғли Иброҳим Карим отаси билан биргаликда ватанни мадҳ этувчи қўшиқ куйлади. Шунингдек, у отасининг қўл остида эканидан фахрланишини айтди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.