Лайфстайл

Шоҳжаҳон Жўраевдан Иззат Шукуровгача: Тошкентда бўлиб ўтадиган консертларга кириш қанчага тушади?

Шоҳжаҳон Жўраевдан Иззат Шукуровгача: Тошкент консертларига кириш нархлари қанча?

Куз мавсумида Тошкент яна йирик саҳналар ва унутилмас консертларнинг марказига айланади. Ўзбекистон эстрадаси вакиллари билан бир қаторда Россия ва Туркиянинг таниқли санъаткорлари ҳам ўз мухлислари учун махсус дастурларини тақдим этишади. Хўш, севимли ижодкорингизни саҳнада кўриш учун қанча маблағ сарфлаш керак бўлади?

**Мустақиллик байрамига бағишланган гала-консерт**

6-сентябр куни Ўзбекистон миллий кино санъати саройида Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган гала-консерт бўлиб ўтади. Икки сеансда ўтказиладиган дастурда Райҳон, Шоҳруххон, Зиёда, Нилуфар Усмонова, Дилфуза Исмоилова каби ўзбек эстрадаси юлдузлари чиқиш қилади. Чипта нархлари 250 минг сўмдан 400 минг сўмгача.

**Оғабек Собиров**

8-9-сентябр кунлари Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Оғабек Собиров “Халқлар дўстлиги” саройида яккахон консерт дастурини тақдим этади. Чипталарни 50 минг сўмдан 600 минг сўмгача сотиб олиш мумкин. Қўшиқлар фонограмма орқали ижро этилади.

**Юлдузлар иштирокидаги гала-консерт**

20-сентябр куни “Халқлар дўстлиги” санъат саройида Шаҳриёр, Дилноз, Женисбек Пиязов, “Беном” гуруҳи, Машҳур Муҳаммад каби хонандалар иштирокида гала-консерт бўлиб ўтади. Икки сеансда ўтказиладиган дастур чипталари нархи 50 мингдан 300 минг сўмгача. Қўшиқлар фонограмма орқали ижро этилади.

**Сергей Лазарев**

Рус эстрадаси юлдузи Сергей Лазарев “Шоумен” консерт тури доирасида 24-сентябр куни “Халқлар дўстлиги” саҳнасида янги дастурини мухлисларига тақдим этади. Чипталарни 300 минг сўмдан 2 миллион сўмгача харид қилиш мумкин.

**Анвар Собиров**

Хоразм халқининг севимли хонандаси Анвар Собиров 29-30-сентябр кунлари “Халқлар дўстлиги” саройида узоқ кутилган консерт дастурини мухлислари эътиборига ҳавола этади. Чипта нархлари 50 мингдан 400 минг сўмгача этиб белгиланган. Қўшиқлар фонограмма орқали ижро этилади.

**Акмал**

Россиялик хонанда Акмал 1-октябр куни “Ҳумо арена” муз саройида яккахон консерт дастурини ўтказади. Жонли ижрода ўтадиган дастур чипталари 300 минг сўмдан 1 миллион 200 минг сўмгача.

**Мустафо Жежели**

Турк поп санъати юлдузи Мустафо Жежели 4-октябр куни “Халқлар дўстлиги” саройида яккахон консерт дастурини ўтказади. Дастур чипталарини 100 минг сўмдан 1 миллион 200 минг сўмгача харид қилиш мумкин.

**Иззат Шукуров**

Муҳаббат куйчиси дея таърифланувчи хонанда Иззат Шукуров 10-октябр куни “Ҳумо арена” муз саройида ўзининг “Девонангман” номли илк яккахон консерт дастурини тақдим этади. Тўлиқ жонли ижрода бўлиб ўтадиган консерт чипталари 50 минг сўмдан 600 минг сўмгача белгиланган.

**“Дизайн” кулги жамоаси**

“Дизайн” кулги жамоаси 14—18-октябр кунлари “Халқлар дўстлиги” саройида Дилшодбек Мусабековсиз илк консертини ўтказади. Беш кунлик дастур чипталари нархи 52 минг 500 сўмдан 420 минг сўмгача сотилмоқда.

**Шоҳжаҳон Жўраев**

Жўраевлар сулоласи вакили Шоҳжаҳон Жўраев 22—24-октябр кунлари “Халқлар дўстлиги” санъат саройида яккахон консерт дастурини тақдим этади. Чипталар 84 минг сўмдан 420 минг сўмгача. Қўшиқлар жонли ижрода куйланади.

**Валерий Меладзе**

Рус эстрадаси юлдузи Валерий Меладзе 30-октябр ва 1-ноябр кунлари ўзбекистонлик мухлисларига яккахон консерт дастурини тақдим этади. “Халқлар дўстлиги” саройида бўлиб ўтадиган дастур чипталари нархи 250 мингдан 2 миллион 800 минг сўмгача этиб белгиланган. Қўшиқлар жонли ижрода куйланади.

**Леонид Агутин**

31-октябр куни “Халқлар дўстлиги” санъат саройида россиялик хонанда Леонид Агутиннинг бир кунлик консерти бўлиб ўтади. Тўлиқ жонли ижрода ўтадиган консерт чипталарини 350 минг сўмдан 3 миллион 500 минг сўмгача харид қилишингиз мумкин.

**Жамшид Норматов**

Яккахон қизиқчи Жамшид Норматов 2027-йилнинг 1—5-феврал кунлари консерт дастурини ўтказади. Чипталар 50 мингдан 300 минг сўмгача қилиб белгиланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.