«Томорқага етиб борган сув - рöзğорга кирган баракадир» - Саида Мирзиёева
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қаşқадарё вилоятидаги лойиҳалар билан таниşмоқда. Қарşи şаҳридаги «Çап тармоқ» каналини бетонлаşтириş ва атрофини ободонлаşтириş иşлари боşланади. Лойиҳа доирасида 1,4 минг гектар томорқа ери барқарор сув билан таъминланиб, 25 минг аҳоли уçун янги дам олиş масканлари таşкил этилади.

«Томорқага етиб борган сув - рöзğорга кирган баракадир» - Саида Мирзиёева
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишганини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, ҳудуддаги лойиҳаларнинг асосий мақсади аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўлиб, одамлар бу ўзгаришларни кундалик ҳаётида ҳис қилиши керак.
«Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлар билан танишдик. Муҳими, бу ишлар натижасини одамлар кундалик ҳаётида ҳис қилиши керак», - деди Саида Мирзиёева.
Вилоят учун энг долзарб масалалардан бири сув таъминоти экани қайд этилди. Шу сабабли ушбу йўналишдаги режаларга алоҳида эътибор қаратилган.
Хусусан, Қарши шаҳридаги «Чап тармоқ» каналини бетонлаштириш ва унинг атрофини ободонлаштириш ишлари бошланади. Бунинг натижасида 1,4 минг гектар томорқа ерини барқарор сув билан таъминлаш имконияти яратилади.
«Томорқага етиб борган сув - рöзğорга кирган баракадир», - дея таъкидлади Саида Мирзиёева.
Шунингдек, канал бўйида жойлашган тўртта маҳалланинг 25 минг нафар аҳолиси учун кеча-ю кундуз фаолият юритадиган дам олиш ва сайр қилиш масканлари барпо этилади.
Мазкур ишлар Қарши шаҳрида сув таъминотини яхшилаш билан бирга, аҳоли учун қулай дам олиш ҳудудларини яратишга ҳам хизмат қилади.

