Томаҳавк кеçикмоқда: Германия боşқа ракета етказиб берувçиларни излаяпти
Германия Россияни тийиб туриş имкониятларини куçайтириş уçун минглаб юқори аниқликдаги узоқ масофали зарба ракеталарини сотиб олиşни кöриб çиқмоқда. Блоомберг маълумотига кöра, Берлин АҚŞ, Нидерландия ва боşқа мамлакатлардаги иşлаб çиқарувçилар билан музокаралар олиб бормоқда. Украина билан ҳам қöşма иşлаб çиқариş масаласи муҳокама қилинмоқда.

Томаҳавк кечикмоқда: Германия бошқа ракета етказиб берувчиларни қидирмоқда
Блоомберг агентлиги 23-октабр куни масаладан хабардор манбаларга таяниб хабар беришича, Германия мудофаа вазирлиги АҚШнинг Совенант компаниясидан бир неча мингта ердан учириладиган Антҳем ракетасини харид қилиш бўйича музокара олиб бормоқда. Эҳтимолий шартнома қиймати бир миллиард евродан ошиши мумкин.
Совенант 2027-йилдан Германиянинг Лейпсиг шаҳрида Антҳем ракеталари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирган. Компания дастлабки йилда мингта ракета чиқаришни, кейинчалик ишлаб чиқариш ҳажмини беш мингтага етказишни кўзламоқда.
Берлин кўриб чиқаётган бошқа эҳтимолий етказиб берувчилар орасида Рута қанотли ракеталарини ишлаб чиқарувчи Нидерландиянинг Дестинус СА компанияси ҳам бор. Германия ва Британиянинг Ҳйперсониса компанияси эса ҲС1 гипертовушли ракетасини яратиш устида ишламоқда.
Агентлик суҳбатдошларининг айтишича, Украина билан «Барс» қанотли ракеталарини биргаликда ишлаб чиқариш ва харид қилиш юзасидан ҳам маслаҳатлашувлар ўтказилмоқда. Блоомберг ушбу ракеталарни ишлаб чиқарувчи ҳақида маълумот берилмаганини қайд этган.
Муқобил вариантларни излаш АҚШдан Томаҳавк ракеталари ва уларни ердан учиришга мўлжалланган Тйпҳон қурилмаларини олиш режалари кечикиши мумкин бўлган шароитда кечмоқда. Агентлик маълумотига кўра, етказиб беришдаги кечикиш беш йилгача чўзилиши эҳтимоли бор.
Хабарда қайд этилишича, Германия қуролли кучларининг ушбу тоифадаги мавжуд қуроллари асосан самолётдан учириладиган, тахминан 500 километр масофага ета оладиган ТАУРУС қанотли ракеталаридан иборат.
Ҳозирча гап эҳтимолий харидлар ва музокаралар ҳақида бормоқда. Блоомберг келтирган маълумотларда якуний шартномалар имзолангани айтилмаган.

