Дунё

Германиядаги ҳарбий аеродром яқинида дрон қулаб тушди

Германиядаги ҳарбий аеродром яқинида дрон қулаб тушди

Германиянинг Ганновер шаҳри яқинида дрон қолдиқлари топилди, деб хабар берди НДР телерадиокомпанияси.

Дрон бўлаклари Штайнхудер кўли яқинидан аниқланган. Полиция бу ҳақда 14-сентябр куни хабардор бўлган. Ҳозир улар дроннинг бошқа қисмларини қидириш билан шуғулланмоқда, бунинг учун аҳоли яшамайдиган катта ҳудудни кўздан кечиришга тўғри келади.

Билд маълумотига кўра, дрон қулаган жой Вундсторф ҳарбий аеродромидан атиги бир километр узоқликда жойлашган. Дрон кимга тегишли экани номаълум. Полиция, шунингдек, дрон нима сабабдан айнан шу ҳудудга учиб келганини ҳам аниқлашга уринмоқда.

Вундсторф ҳарбий аеродромида Германия ҳаво кучларининг А 400 М ҳарбий транспорт самолётлари сақланади.

Қурилма Украинанинг ўқ-дорилар ортилган “Ан-124” транспорт самолёти яқинидан топилган. Кейинроқ дронлар сони бир нечта экани маълум бўлди. 1-сентябр куни Германия ҳукумати Россияни аеропортда қўпорувчилик қилишга уринишда расман айблади. Москва бу айбловларни рад этмоқда.

Полша ҳарбий вакили дрон халқаро сувлардан оқиб келган бўлиши мумкинлигини айтган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.