Маҳаллий

Тоşкентда яна 1 км узунликдаги алоҳида ҳаракат йöлаги фойдаланиşга топşирилди

Янги йöлак Şаҳрисабз кöçасининг Амир Темур şоҳкöçаси билан кесиşмасидан Махтумқули кöçаси билан кесиşмасигаçа бöлган оралиқда - Тоşкент давлат şарқşунослик университетидан Тоşкент şаҳар 6-сон туğруқ мажмуасигаçа масофада жойлаşган.

Тошкентда яна узунлиги 1 км бўлган алоҳида ҳаракат йўлаги фойдаланишга топширилди.

Тошкент шаҳри Шаҳрисабз кўчасида узунлиги қарийб 1 километр бўлган янги алоҳида автобус йўлаги фойдаланишга топширилди.

Хабарга кўра, эндиликда Шота Руставели ва Шаҳрисабз кўчалари бўйлаб ташкил этилган узлуксиз БРТ (бус рапид трансит) йўлагининг умумий узунлиги қарийб 8 километрга етди.

Янги йўлак Шаҳрисабз кўчасининг Амир Темур шоҳкўчаси билан кесишмасидан Махтумқули кўчаси билан кесишмасигача бўлган оралиқда — Тошкент давлат шарқшунослик университетидан Тошкент шаҳар 6-сон туғруқ мажмуасигача масофада жойлашган.

Қайд этилишича, йўлнинг марказий қисмида ташкил этилган БРТ йўлаклари автобусларнинг умумий транспорт оқимидаги тирбандликларга боғлиқлигини камайтиради. Натижада автобусларнинг кечикиши қисқаради, қатновлар мунтазамлиги ошади ва йўловчилар манзилга етиб бориш вақтини аниқроқ режалаштириш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, хабарда айтилишича, пойтахтнинг Сергели ва Юнусобод туманларини истиқболда ўзаро боғлайдиган ягона транспорт йўлаги босқичма-босқич шакллантирилмоқда.

Сентабр ойида Шаҳрисабз кўчасидаги БРТ йўлагининг биринчи босқичи фойдаланишга топширилганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.