Маҳаллий

Тоşкентда ҳаво сифатининг қисқа муддатли ёмонлаşиşи кутилмоқда

Тоşкентда 24-октабрга öтар кеçаси ҳаво сифати ёмонлаşиб, ПМ2.5 ва ПМ10 майда зарраçалари миқдори ортиşи кутилмоқда. Экология қöмитаси прогнозига кöра, вазият тонгдан боşлаб яхşиланиşи мумкин.

Тошкентда ҳаво сифати қисқа муддатга ёмонлашиши кутилмоқда

Тошкент шаҳрида 24-октабрга ўтар кечаси атмосфера ҳавоси сифати вақтинча ёмонлашиши мумкин. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

Қўмита прогнозига кўра, кечки ва тунги соатларда ҳаводаги ПМ2.5 ва ПМ10 заррачалари миқдори ошиб, ҳаво сифати халқаро ҳаво сифати индекси (АҚИ) бўйича «ноқулай» даражага етиши кутилмоқда.

Миллий ҳаво сифати индексида эса кўрсаткичлар асосан «сариқ» даражада бўлиши мумкин.

Бунга тунда ҳаво ҳароратининг пасайиши, шамолнинг кучсизлиги ва кучли ҳарорат инверсияси таъсир қилиши мумкин. Бундай шароитда атмосферанинг қуйи қатламларида ҳаво алмашинуви чекланиб, майда чанг заррачалари ер юзасига яқин жойда тўпланади.

Тонгдан бошлаб ҳарорат инверсияси заифлашиши ҳисобига ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда. Бироқ эрталабки соатларда пойтахтнинг айрим ҳудудларида ҳаво сифати «сезгир гуруҳлар учун ноқулай» даражада сақланиши мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.