Маҳаллий

Тоşкентда 30-октабр куни эрталаб ҳаво сифати ёмонлаşиşи мумкин

Кундузи ҳаво ҳароратининг кöтарилиşи ва вертикал ҳаво алмаşинуви яхşиланиşи натижасида инверсия куçсизланиб, ҳаво сифати яхşиланиşи кутилмоқда.

Тоşкентда 30-октабр эрталаб ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин

Экология қўмитаси хабарига кўра, 29-октабрдан 30-октабрга ўтар кечаси Тоşкент шаҳрида ҳаво сифати ўзгариши эҳтимоли бор.

Тунги ва эрталабки соатларда ҳаво сифати «носоğлом», миллий ҳаво сифати индекси бўйича эса «зарğалдоқ» даражада бўлиши мумкин.

Маълум қилинишича, тунда ҳаво ҳароратининг пасайиши, кучсиз шамол ва кучли ҳарорат инверсияси атмосферанинг қуйи қатламларида ҳаво алмашинувини чеклайди.

“Ушбу шароитда кучсиз шамол атмосферага чиқарилаётган қўшни ҳудудларда шаклланган ва маҳаллий ташламаларнинг тарқалишини сусайтириб, уларнинг ер юзасига яқин қатламда сақланиб қолишига шароит яратади”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳаво массаларининг шаҳар атрофида узоқ вақт сақланиб қолиши маҳаллий ифлослантирувчи моддалар тарқалишини янада чеклаши мумкин.

Кундузи ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ва вертикал ҳаво алмашинуви яхшиланиши натижасида инверсия кучсизланиб, ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда.

Аввалроқ Ўзгидромет Тоşкент шаҳрида атмосфера инверсияси яна 10 кун давом этиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.