Тоşкент ҳавонинг ифлосланиş даражаси бöйиçа жаҳон рейтингида 1-öринга çиқди
Тоşкент 28-октабр куни ҳаво ифлосланиşи бöйиçа дунёнинг йирик şаҳарлари рейтингида биринçи öринга çиқди. ИҚАир маълумотларига кöра, маҳаллий вақт билан соат 17:57 да пойтахтда ҳаво сифати индекси 185 ни таşкил этган - бу соğлиқ уçун зарарли даража ҳисобланади.

Тоşкент ҳавонинг ифлосланиş даражаси бўйича жаҳон рейтингида 1-ўринга чиқди
Öзбекистон пойтахти 28-октабр куни ҳавонинг ифлосланиş даражаси бўйича дунёнинг йирик шаҳарлари орасида биринчи ўринга чиқди.
ИҚАир халқаро мониторинг платформасининг маҳаллий вақт билан соат 17:57 даги маълумотларига кўра, Тоşкентда ҳаво сифати индекси (АҚИ УС) 185 ни ташкил этди. Бу «Унҳеалтҳй» (соğлиқ учун зарарли) тоифасига киради.
Рейтингнинг иккинчи поғонасидан Индонезиянинг Жакарта шаҳри (170), учинчи ўриндан эса Биşкек (165) жой олган. Кейинги ўринларда Дубай (156), Милан (154), Лоҳур (154), Мумбай (153), Деҳли (152), Олмаота (148) ва Калкутта (144) қайд этилган.
АҚИ шкаласи бўйича 151–200 оралиғидаги кўрсаткич ҳар қандай одам ҳавонинг зарарли таъсирини ҳис қилиши, таъсирчан гуруҳларда эса жиддийроқ оқибатлар кузатилиши мумкинлигини англатади. Ушбу гуруҳга болалар, кексалар, ҳомиладор аёллар ҳамда юрак ва нафас йўллари касалликлари бор инсонлар киради.
Бундай кунларда мутахассислар очиқ ҳавода узоқ вақт қолмасликни ва кўчадаги фаол жисмоний машғулотларни кейинга қолдиришни тавсия қилади. Хоналарни ҳаво нисбатан тоза бўлган соатларда шамоллатган маъқул, кўчада эса Н95/ФФП2 тоифасидаги респиратордан фойдаланиш лозим: оддий тиббий ниқоб майда заррачалардан деярли ҳимоя қилмайди.
ИҚАир рейтинги реал вақт режимида янгиланиб боради, шу боис шаҳарнинг рўйхатдаги ўрни кун давомида ўзгариб туриши мумкин. Ҳозир Тоşкент ва ундан кейинги ўринлардаги шаҳарлар ўртасидаги фарқ унчалик катта эмас. Долзарб маълумотлар билан iqair.com сайти ва АирВисуал иловаси орқали танишиш мумкин.
Аввалроқ, Тоşкентда совуқ мавсумда ҳаво ифлосланишига шамол тезлигининг пасайиши, ҳарорат инверсияси ва антициклонал жараёнлар таъсир қилиши ҳақида хабар берилган эди. География фанлари доктори Бахтиёр Холматжоновнинг тушунтиришича, бу шароитда ифлослантирувчи моддалар ер юзасига яқин қатламда тўпланади.
Ҳавони ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш учун Ихтисослаштирилган атмосфера лабораторияси маркази Тоşкентнинг барча туманларида махсус филтрлар орқали намуналар олиб, таҳлил қилмоқда. Келгусида бу тажрибани республика бўйлаб жорий этиш режалаштирилган.
Иқлим ўзгариши миллий маркази маълумотига кўра, 26-октабрга қадар Тоşкентда атиги 3,9 мм ёғингарчилик кузатилган. Ойлик меёр 23,7 мм. Ёғингарчилик камлиги чанг заррачаларининг ҳаводан ювилиб кетишини қийинлаштиради. Сўнгги ўн йилликда совуқ мавсумда кучли шамол ва ёғингарчилик камлиги билан боғлиқ ноқулай метеорологик шароитлар 57 фоизга кўпайган.

