Тимофеева Зиданшекни мағлуб этиб, УС Опен 2-босқичига чиқди
Ўзбекистонлик теннисчи Мария Тимофеева УС Опен биринчи босқичида Тамара Зиданшекни 6:3, 7:5 ҳисобида мағлуб этиб, 2-босқичга чиқди.

Тимофеева Зиданшек устидан ғалаба қозониб, УС Опен иккинчи босқичига йўл олди
Ўзбекистонлик теннисчи Мария Тимофеева УС Опен турнирининг иккинчи босқичига чиқди. У дастлабки ўйинда словениялик Тамара Зиданшекни 6:3, 7:5 ҳисобида ютди.
Ҳозирда ВТА рейтингида 146-ўринни эгаллаб турган Зиданшек 2022-йилда жаҳон рейтингида 22-поғонага кўтарилган ва 2021-йилда "Ролан Гаррос" ярим финалига қадар етиб борган эди.
Тимофееванинг ўзи эса айни дамда ВТА рейтингида 86-ўринда жойлашган.

