Маҳаллий

Тиббиёт ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш қандай амалга оширилади

2030 йил 1 январдан бошлаб фақат тегишли ихтисослик бўйича давлат рўйхатидан ўтган мутахассислар тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиши мумкин бўлади. 19.10.2026 йилдаги ВМҚ 577-сон қарори билан махсус имтиҳонлар ўтказиш, беш йил муддатга электрон гувоҳномалар беришни назарда тутувчи рўйхатдан ўтказиш тартиби тасдиқланди.

Тиббиёт ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай бўлади

Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.2026 йилдаги "Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали уларга касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини бериш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги 577-сон қарори қабул қилинди.

Ҳужжат уч ойдан сўнг кучга киради.

Мазкур ҳужжат билан 10.09.2026 йилдаги ПФ-192-сон Фармонга мувофиқ Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш, уни тўхтатиб туриш, бекор қилиш ва қайта ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Давлат рўйхатидан ўтказиш тиббиёт ва фармацевтика фаолияти амалга ошириладиган ихтисосликлар номенклатурасига киритилган мутахассисликларга нисбатан қўлланади.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда махсус имтиҳонларни ташкил этиш Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини баҳолаш маркази томонидан амалга оширилади. Шу мақсадда Тиббий малака платформаси ишлаб чиқилиб, жорий этилади.

Баҳолаш маркази давлат рўйхатидан ўтказиш, касбий фаолиятни мониторинг қилиш, шунингдек маълумотлардан эркин фойдаланиш имконини берувчи Тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги мутахассисларнинг ягона электрон реестрини юритади.

Ариза берувчи бир нечта мутахассислик бўйича давлат рўйхатидан ўтиш ҳуқуқига эга, бунда ҳар бир мутахассислик учун алоҳида ариза топширилади.

2030 йил 1 январдан бошлаб тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи фақат муайян мутахассислик бўйича рўйхатдан ўтган шахсларга беш йил муддатга берилади. Давлат рўйхатидан ўтмаган шахс тегишли мутахассислик бўйича тиббий ёки фармацевтик касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эмас.

2027 йил 1 июлдан 2030 йил 1 январга қадар ходимлар ихтиёрий равишда махсус имтиҳон натижалари асосида ёки малака тоифаларини бериш жараёнида автоматик тарзда ўз мутахассислиги бўйича давлат рўйхатидан ўтиши мумкин бўлади.

Мутахассислиги бўйича камида 20 йиллик иш стажига ва илмий даражага эга бўлган ходимлар махсус имтиҳонсиз давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ариза Давлат хизматлари маркази, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки "Тиббий малака" платформаси орқали топширилиши мумкин. Электрон аризаларни кеча-ю кундуз, дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни юбориш мумкин.

Ваколатли орган беш иш куни ичида аризаларни кўриб чиқади ва ариза берувчиларни махсус имтиҳонга киритиш ёки киритмаслик ҳақида қарор қабул қилади.

Гувоҳнома электрон шаклда расмийлаштирилади. Унинг ҳақиқийлигини Тиббиёт ва фармацевтика мутахассисларининг ягона электрон реестри орқали текшириш мумкин. Гувоҳноманинг асл нусхаси ёки унинг қоғоз шаклидаги дубликати берилмайди.

Давлат рўйхатидан ўтган ходимлар касбий фаолиятини давом эттириш учун ҳар беш йилда қайта рўйхатдан ўтишлари шарт.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.01.2027 йилдан кучга киради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.