Маҳаллий

Шифокорлар фаолияти учун янги давлат рўйхати жорий этилади

2027-йилдан тиббиёт ва фармацевтика ходимлари касбий фаолият билан шуғулланиши учун босқичма-босқич давлат рўйхатидан ўтказила бошлайди

Шифокорлар фаолияти учун янги давлат рўйхати жорий этилади

2026-йил 10-сентябрда «Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини жорий қилиш тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди.

Мазкур фармонга мувофиқ, 2027-йил 1-июлдан бошлаб тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали касбий фаолият билан шуғулланиш тизими босқичма-босқич йўлга қўйилади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш тиббиёт ва фармацевтика фаолияти амалга ошириладиган ихтисосликлар номенклатурасига киритилган мутахассисликларга татбиқ этилади.

Мутахассисликлар номенклатураси асосида махсус имтиҳон билан ёки имтиҳонсиз давлат рўйхатидан ўтказиладиган мутахассисликлар рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Бунда мутахассисликлар тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг беморга тиббий таъсир кўрсатиш даражасидан келиб чиқиб ажратилади.

Шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказиш, касбий фаолиятни мониторинг қилиш ва маълумотлардан эркин фойдаланиш имконини берувчи Тиббиёт ва фармацевтика соҳаси мутахассисларининг ягона электрон реестри юритилади.

Фармонга кўра, 2030-йилга қадар тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ўз мутахассислиги бўйича ихтиёрий тартибда давлат рўйхатидан ўтиши мумкин.

Бунинг учун улар махсус имтиҳон натижаларига кўра ёки малака тоифаларини бериш жараёнида автоматик тарзда давлат рўйхатидан ўтказилади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш 5 йил муддатга амал қилади. Янги тизим 2027-йил 1-июлдан босқичма-босқич жорий этилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.