Маҳаллий

Тиббиёт чиқиндилари билан боғлиқ муаммолар юзасидан соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндилари билан боғлиқ муаммолар юзасидан соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндилари билан боғлиқ муаммолар юзасидан соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди.

Сенаторлар маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан бирга жойларда ўтказган ўрганишлар тиббиёт чиқиндилари билан боғлиқ айрим муаммолар ҳануз сақланиб қолаётганини кўрсатди.

Хусусан, тиббиёт чиқиндиларини очиқ усулда ёки маиший чиқиндилар билан бирга ёқиш, шунингдек, уларни маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари кузатилмоқда.

Шундан сўнг Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси А. Тўйчиев соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборди.

Унда тиббиёт чиқиндиларининг кунлик ҳажми бўйича ягона электрон ҳисоб юритиш ҳамда чиқиндиларни белгиланган тартибда қайта ишлаш корхоналарига тўлиқ йўналтириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот сўралган.

Шунингдек, тиббиёт чиқиндиларини тўплаш, ташиш, сақлаш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан ҳам маълумот бериш сўралган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.