Иқтисодиёт

Техникумлар ҳузурида корхоналар очилади: 1 млрд сўмгача грант берилади

Давлат техникумлари ҳузурида ўқувчиларнинг стартап лойиҳаларини амалга оширадиган спин-офф корхоналари ташкил этилади. Уларга 1 млрд сўмгача грант ажратиш ҳамда техникумнинг бўш бино ва майдонларидан беш йилгача бепул фойдаланиш имкониятини бериш тартиби белгиланди.

Техникумлар қошида корхоналар ташкил этилади: 1 млрд сўмгача грант ажратилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 29-сентабрдаги 524-сон қарори билан техникумлар ҳузурида спин-офф корхоналарини ташкил этиш ҳақидаги низом тасдиқланди.

Мазкур корхоналар янги ишланмалар ва стартаплар асосида маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишни йўлга қўяди. Бу жараёнга техникум ўқувчилари ҳам жалб этилиб, уларнинг амалий кўникмалари ва бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.

2026-йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камида биттадан техникум ҳузурида намунавий спин-офф корхонасини ишга тушириш режалаштирилган. Ушбу низом нодавлат касбий таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.

Корхона ташкил этиш ташаббуси билан техникумнинг ўзи, жисмоний ёки юридик шахслар чиқиши мумкин. Ариза Касбий таълим агентлигининг ЭМИС ПТ ахборот тизими орқали топширилади. Унга таъсис ҳужжатлари, бизнес-режа, техник асос ва молиявий ҳисоб-китоблар илова қилинади.

Аризалар махсус комиссия томонидан 10 кун ичида кўриб чиқилади. Зарурат туғилганда бу муддат яна беш кунга узайтирилиши мумкин. Лойиҳа тақдимоти очиқ муҳокама шаклида ўтказилади.

Корхона давлат рўйхатидан ўтказилганда унинг устав фондида техникум улуши камида 25 фоиз бўлиши шарт. Давлат улушини беш йил давомида хусусийлаштириш тақиқланади.

Стартап лойиҳаларини амалга ошириш учун Касбий таълимни ривожлантириш жамғармасидан 1 млрд сўмгача грант ажратилади. Грант сўраётган корхона меҳнат жамоасида камида бир нафар педагог ёки ишлаб чиқариш таълими устаси ишлаётганини тасдиқлаши керак. Шунингдек, техникумнинг камида беш нафар ўқувчиси билан дуал таълим бўйича тузилган шартномалар тақдим этилади.

Лойиҳалар 100 баллик тизимда баҳоланади:

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.