Тест: Зайнаб Садриеванинг ижодини қанчалик яхши биласиз?
Кинода Анзират буви, театрда Фармон биби роллари билан яхши таниш бўлган Зайнаб Садриева таваллудига 2026-йилнинг октабрида 112 йил тўлди. Шу муносабат билан Газета Ўзбекистон халқ артистининг ижодий фаолияти асосида тест тайёрлади.

Тест: Зайнаб Садриеванинг ижодини қанчалик яхши биласиз?
Зайнаб Садриева 1914-йил 25-октабрда Астрахан шаҳрида дунёга келган. У 1930−1933-йилларда ўзбек ищи-ёшлар театрида фаолият юритган. 1933−1987-йилларда Ҳамза театрида, 1987−1991-йиллар оралиғида эса Аброр Ҳидоятов номидаги томошагоҳда ишлаган. “Келинлар қўзғолони”, “Фармонбиби аразлади” ва “Мирзо Улуғбек” каби спектаклларда ёдда қоладиган ролларни ижро этган.
1954-йилда “Бой ила хизматчи”, 1961-йилда эса “Ганг дарёсининг қизи” филмида суратга тушган. Унинг иштирокидаги “Темир эркак” филми 1991-йилда экранларга чиққан. Шунингдек, Зайнаб Садриеванинг “Рад этилган келин” (“Отвергнутая невеста”), “Тош санам” (“Каменный идол”) каби филмларда ҳам қатнашгани ҳақида маълумотлар мавжуд.
1991-йил 31-октабрда вафот этган актриса 2026-йили “Буюк хизматлари учун” орденига муносиб топилган.

