Маҳаллий

Тест: “Масхарабоз”, “Ёдгор” ва “Водиллик келин” каби ўзбек филмларини қанчалик яхши биласиз?

“Шерали ва Ойбарчин”, “Армон”, “Фотима ва Зуҳра” сингари филмларда суратга тушган Раъно Зокирова 7-августда 57 ёшни қаршилади. Сана муносабати билан Газета Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистнинг филмографияси асосида тест тайёрлади.

Тест: “Масхарабоз”, “Ёдгор” ва “Водиллик келин” каби ўзбек филмларини қай даражада биласиз?

Раъно Зокирова 1969-йил 7-августда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Актриса ўз фаолиятини 1984-йилда “Ўзбекфилм” киностудиясида бошлаган ва 1988-йилда Хореография билим юртини тугатган. 1988-йилдан 1995-йилгача “Шодлик” ансамблида, 1995-йилдан эса Аброр Ҳидоятов номидаги театрда ишлаган. 1999-йилда Тошкент давлат маданият институтининг режиссёрлик бўлимини тамомлаган.

У 1984-йилдан 1994-йилгача “Водиллик келин”, “Армон”, “Шерали ва Ойбарчин” ҳамда “Масхарабоз” филмларида рол ўйнаган. 1997-йилда “Пиёда” филмида, 1998-йилдан 2002-йилгача эса “Шайтанат”, “Аёл зоти” ва “Остона” сериалларида суратга тушган. 2003-йилдан 2005-йилгача унинг иштирокидаги “Ёдгор”, “Сабр”, “Фотима ва Зуҳра” филмлари намойиш этилган.

Бундан ташқари, у “Бир кам дунё”, “Қайтар дунё” сериалларида, шунингдек, “Алпомиш”, “Новда”, “Бекатдаги одам” ва “Илҳақ” филмларида ҳам иштирок этган.

Шу сана муносабати билан Газета Раъно Зокирова филмлари асосида тест тайёрлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.