Лайфстайл

Тест: Шавкат Раҳмоннинг шеърларини биласизми?

ъРангин лавҳаларъ, ъЮрак қирралариъ ва ъУйғоқ тоғларъ сингари шеърий тўпламлар муаллифи Шавкат Раҳмон таваллудига 12-сентабрда 76 йил тўлди. Сана муносабати билан Газета ижодкорнинг шеърлари асосида тест тайёрлади.

Тест: Шавкат Раҳмоннинг шеърларини биласизми?

Шавкат Раҳмон 1950-йил 12-сентабрда Ўш шаҳрида дунёга келган. 1966-йилда ўрта мактабни тамомлаган ижодкор Москвадаги Адабиёт институтида таҳсил олган. Шоирнинг дастлабки шеърлари Ўш вилояти газеталарида эълон қилинган бўлиб, унинг “Рангин лавҳалар” номли илк шеърий тўплами 1978-йилда чоп этилган.

1981-йилда “Юрак қирралари”, 1983−1984-йилларда эса кетма-кет “Очиқ кунлар” ва “Гуллаётган тош” китоблари нашр қилинган. 1986−1988-йилларда “Уйғоқ тоғлар” ҳамда “Ҳулво” каби шеърий тўпламлари босмадан чиққан. Испан шоири Гарсиа Лорканинг шеърларини таржима қилган Шавкат Раҳмоннинг “Сайланма”си у вафотидан кейин — 1996-йилдан сўнг тақдим этилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.