Теннисчи Камилла Раҳимова УС Опен учинчи даврасида турнирни тарк этди
25 ёшли спортчи дунёнинг биринчи рақамли ракеткасига ютқазди.

Теннисчи Камилла Раҳимова УС Опен турнирининг учинчи даврасида иштирокини якунлади
Камилла Раҳимова теннис бўйича АҚШ Очиқ чемпионатида (УС Опен) учинчи даврагача етиб борди.
Иккинчи даврада у испаниялик теннисчи Оксана Селехметевани 2 сетда (6:3, 6:0) ишончли тарзда мағлуб этди. Учрашув 1 соат 5 дақиқа давом этди.
Учинчи даврада эса у дунё ва турнирнинг биринчи ракеткаси бўлган беларуслик Арина Соболенкога 2 сетда (3:6, 4:6) имкониятни бой берди.
Учинчи босқичга чиқиш Раҳимовага 130 рейтинг очкоси ва 290 минг доллар мукофот пули келтирди.
Асли россиялик бўлган Камилла Раҳимова 2025-йил декабр ойида спорт фуқаролигини ўзгартириб, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон байроғи остида қатнаша бошлади.

