Ҳоланд сабаб “Манчестер Сити” ва “Барселона” ўртасида можароси келиб чиқиши мумкин

Ҳоланд туфайли “Манчестер Сити” ва “Барселона” ўртасида можаро юзага келиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд сабаб “Манчестер Сити” билан “Барселона” орасида янги келишмовчилик пайдо бўлиши эҳтимоли бор. Топскиллс Спорц УК хабарига кўра, инглиз клуби раҳбарияти каталонияликларнинг норвегиялик ҳужумчига нисбатан тутумидан мутлақо норози.
Манбага кўра, “Сити” вакиллари “Барселона”дан Ҳоланд трансфери юзасидан яширин тарзда олиб борилаётган музокараларни зудлик билан тўхтатишни сўраган. Бу вазият “шаҳарликлар”га Хулиан Алварес билан боғлиқ воқеани эслатган. Клубдагилар фикрича, ўшанда ҳам “Барселона” аргентиналик ҳужумчини ўзига оғдириш учун айнан шундай яширин усулдан фойдаланган.
Шу боис Англия клуби “Барселона”ни очиқчасига огоҳлантирган: агар Ҳоланд масаласида ҳам шундай йўл танланса, “Сити” бунга худди шу усулда жавоб беради.
Маълумот учун, Ҳоланд 2022-йили “Боруссия Д”дан 60 миллион евро эвазига “Манчестер Сити”га ўтган эди. Ҳужумчи ўтган мавсумда клуб сафида жами 52 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол ва 9 та голли узатма қайд этган. Эрлинг фаолияти давомида Австриянинг “Залсбург” ҳамда Норвегиянинг “Молде” ва “Брюне” клубларида ҳам ўйнаган.

