Тбилисида норозиликларнинг янги тöлқини боşланди
Гуржистон пойтахтида мухолифат партияларини тақиқлаş ҳақидаги даъво Конституциявий судда кöриб çиқилаётган бир пайтда минглаб одамлар норозилик юриşида қатнаşди. Мухолифат етакçилари буни янги намойиşлар тöлқинининг боşланиşи деб атаб, 28-ноябр куни йирик аксия öтказиşни режалаşтираётганини билдирди.

Тбилисида норозиликларнинг янги тўлқини бошланди
ДВ хабарига кўра, 25-октабр куни Тбилисида ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси сиёсатига қарши «Иваниşвилисиз Гуржистон» шиори остида юриш ўтказилди. Уни мухолифат ва фуқаролик жамияти вакиллари ташкил этган.
«Кавказский узел» нашри ёзишича, иштирокчилар Тбилиси давлат университетидан Руставели шоҳкўчаси томон йўл олган. Аксияда минглаб одам қатнашиб, Гуржистон, Украина ва Европа Иттифоқи байроқларини кўтариб борган. Ҳудудга кўп сонли ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳам жалб этилган.
«Ўзгаришлар учун коалиция» етакчиси Ника Гварамия митинг олдидан бу аксияни норозиликларнинг янги тўлқини бошланиши деб атаган. У 28-ноябр куни имкон қадар кўп одам тўпланиши муҳимлигини таъкидлаган. Бу сана Гуржистонда 2024-йил ноябрида бошланган оммавий намойишларнинг икки йиллигига тўғри келади.
«Европа Гуржистони» етакчиси Гига Серетели ҳам 28-ноябрда катта аксия режалаштирилганини маълум қилган.
«Грузия Онлине» нашри келтирган баёнотда Серетели мамлакатда демократияга путур етказилаётгани ва сиёсий ҳаёт чекланаётганини айтган. Унинг фикрича, бир пайтлар Европа интеграцияси йўлида илғор бўлган Гуржистон бугун ортда қолмоқда. Сиёсатчи партияларни тақиқлаш масаласи ва сиёсий маҳбуслар деб ҳисоблайдиган шахсларнинг тақдирини ҳам асосий муаммолар қаторида санаган.
Гуржистонда оммавий норозиликлар 2024-йил баҳорида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунга қарши бошланган. Кейинчалик «Гуржистон орзуси» партиясининг парламент сайловидаги ғалабасидан сўнг намойишлар кучайган.
Ўша йил ноябрида ҳукумат Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларни 2028-йилгача кечиктиришини эълон қилгач, норозиликлар кенг кўламли сиёсий инқирозга айланган. Намойишлар полиция билан тўқнашувлар, кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлар қўлланиши билан кечган.

