«Муқобил Нобел»нинг 2026-йилги лауреатлари эълон қилинди
Гуржистон ёш юристлар ассоциацияси - ГЙЛА 2026-йилги Ригҳт Ливелиҳоод мукофоти лауреатларидан бири бўлди. «Муқобил Нобел мукофоти» деб ҳам аталадиган ушбу мукофотга сазовор бўлган ташкилот фуқароларга бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатади, сайловларни кузатади ва инсон ҳуқуқларига оид ишларни миллий ҳамда халқаро судларда олиб боради.

«Муқобил Нобел»нинг 2026-йилги лауреатлари маълум қилинди
ДВ хабарига кўра, лауреатлар 30-сентабр куни эълон қилинган. ГЙЛА билан бир қаторда покистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Жалила Ҳайдар, Жанубий Африкадаги Рурал Воменъс Ассемблй тармоғи ва америкалик сунъий интеллект тадқиқотчиси Тимнит Гебру ҳам мукофотга сазовор бўлган.
Ригҳт Ливелиҳоод мукофоти 1980-йилдан бери Стокҳолмда энг долзарб муаммоларга амалий ва намунавий ечимлар таклиф қилаётган шахслар ҳамда ташкилотларга топшириб келинади.
Гуржистон ёш юристлар ассоциацияси 1994-йилда, мамлакат мустақилликка эришганидан кўп ўтмай тузилган. У Гуржистондаги илк ҳуқуқни ҳимоя қилувчи нодавлат ташкилотлардан бири ҳисобланади. 2025-йил 22-декабрдан бери ассоциацияга Тамар Ониани раҳбарлик қилмоқда.
Ташкилотнинг асосий вазифалари инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда соғлом ҳуқуқий муҳит яратишдан иборат. ГЙЛА фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатади, уларнинг манфаатларини миллий ва халқаро судларда ҳимоя қилади.
Ассоциация сайловлар ва парламент фаолиятини ҳам кузатиб боради. Шунингдек, давлат ўз мажбуриятларини, жумладан, Гуржистон Конституциясининг 78-моддасида белгиланган Европа интеграциясига оид вазифаларини қандай бажараётганини назорат қилади.
ДВ маълумотига кўра, Ҳуман Ригҳц Ватч 2026-йилда ГЙЛАъни мамлакатда ҳуқуқий ҳимоя соҳасидаги етакчи ташкилотлардан бири деб атаган.
Дастлаб ассоциация ёш юристлар ва ҳуқуқшунослик факултетлари талабаларини бирлаштирган. Ҳозир эса унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди ва БМТ тузилмаларида мураккаб ишлар билан шуғулланадиган тажрибали мутахассислар ҳам фаолият юритади. Ташкилот танилиб улгурган дастлабки номини сақлаб қолган.
ГЙЛАънинг муҳим фаолият йўналишларидан бири — маҳаллий ҳокимият ҳаракатлари ёки миллий судлар қарорларидан норози бўлган жисмоний ва юридик шахсларга Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қилишда ёрдам бериш.
Ассоциация Гуржистон парламенти 2024-йил майида қабул қилган «Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида»ги қонунга қарши жамоавий шикоятнинг асосий мувофиқлаштирувчиси бўлган. Қарийб 140 аризачи номидан тайёрланган шикоят 2024-йил октабрида Европа судига киритилган. Ишда Европа кенгашининг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари ва Венеция комиссияси учинчи томон сифатида қатнашган.

