Маҳаллий

Таълимдаги ҳар бир ўзгариш ёшлар ҳаётида сезилиши керак – Турдимов

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов вазирлик

Таълимдаги ҳар қандай ўзгариш ёшлар ҳаётида яққол сезилиши лозим – Турдимов

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов вазирлик тизими ходимлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда ёшлар, ўқувчи ва талабаларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш, уларнинг фикр ва таклифларини тинглаш ҳамда сифатли таълим олишлари учун зарур шароитларни яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, мактабгача таълим қамровини кенгайтириш, мактабларда таълим сифатини ошириш, ёшларни касбга йўналтириш ва уларнинг илм-фанга қизиқишини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳар бир бола боғчада тарбия олиши, мактабда пухта билим эгаллаши, талаба эса ўз билими ва касби орқали ҳаётда муносиб ўрин топиши кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, ўқитувчининг жамиятдаги обрўси ва нуфузини ошириш, унинг меҳнатини муносиб қадрлаш, касбий ривожланиши ҳамда таълим жараёнига тўлиқ эътибор қаратиши учун шароит яратиш муҳим вазифалар сифатида қайд этилди.

Эркинжон Турдимов муаммоларни аниқлашнинг ўзи етарли эмаслигини, уларнинг ҳар бири бўйича аниқ ва амалий ечимлар ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Вазирлик ходимларига ўқувчилар, талабалар ва педагоглар ҳаётида ижобий ўзгаришларга олиб келадиган таклифлар тайёрлаш вазифаси топширилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.