Маҳаллий

Шерзод Асадов таълим соҳасидаги янгиланишларнинг асосий мазмунини тушунтирди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги сўнгги ўзгаришлар юзасидан изоҳ берди.

Шерзод Асадов таълим соҳасидаги янгиланишларнинг асосий мазмунини тушунтирди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги сўнгги ўзгаришлар ҳақида изоҳ берди.

Унинг айтишича, икки вазирликни бирлаштиришдан кўзланган асосий мақсад — таълимнинг барча босқичларини ягона тизимда бошқариш ва сифатни алоҳида назорат қилишдир.

Янги Таълим ва илм-фан вазирлиги боғча, мактаб, профессионал ва олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш, уларнинг операцион жараёнлари, таълим талаблари, лицензиялаш ва аккредитация учун жавобгар бўлади.

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги эса ўқув дастурлари, қўлланмалар ва методик материалларни ишлаб чиқиш, уларни амалиётга жорий этиш ҳамда натижаларини таҳлил қилиш билан шуғулланади. Бу жараён «Ўзбек мактаби битирувчисининг портрети» асосида йўлга қўйилади. Президентнинг 28 сентябрдаги тақдимотида ҳам янги мактаб битирувчиси моделида замонавий кўникмалар, мустақил фикрлаш ва қарор қабул қилиш қобилиятига алоҳида урғу берилган эди.

Президент Администрацияси ва унинг ҳузуридаги махсус ищи гуруҳ янги вазирлик тузилмаси, иш жараёнлари ҳамда ислоҳотнинг умумий стратегиясини ишлаб чиқади.

Олий таълим соҳасида эса давлат аралашувини камайтириш, олийгоҳлар мустақиллигини кенгайтириш, нодавлат сектор учун имкониятларни ошириш ва сифатни рақобат ҳамда бозор талаби орқали шакллантириш режалаштирилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.