Таэквондочи Жасурбек Жайсунов Осиё Олимпия кенгаши Спортчилар комиссиясига номзод қилиб кўрсатилди
Ўзбекистон терма жамоаси таэквондочиси Жасурбек Жайсунов Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Спортчилар комиссиясига номзод сифатида кўрсатилди. Сайловда спортчи Марказий Осиё минтақаси вакили бўлади. Овоз бериш жараёни Япониядаги Аичи–Нагоя-2026 Осиё ўйинлари доирасида 20 сентябрдан 2 октябргача бўлиб ўтади. Жайсунов Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари совриндори ҳисобланади ва таэквондо WT бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Бундан ташқари […]

Таэквондочи Жасурбек Жайсунов Осиё Олимпия кенгаши Спортчилар комиссиясига номзод сифатида кўрсатилди
Ўзбекистон терма жамоаси таэквондочиси Жасурбек Жайсунов Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Спортчилар комиссиясига номзод бўлди.
Сайловда спортчи Марказий Осиё минтақасидан вакиллик қилади. Овоз бериш жараёни Япониядаги Аичи–Нагоя-2026 Осиё ўйинлари доирасида 20 сентябрдан 2 октябргача бўлиб ўтади.
Жайсунов — Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари совриндори ва таэквондо WT бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Ўзбекистон вакилидан ташқари, ООК Спортчилар комиссиясидан жой олиш учун қозоғистонлик қояга чиқувчи Амир Маймуратов ва эронлик таэквондочи, Париж-2024 олимпия чемпиони Ариан Салими ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Сайловда бевосита 2026 йилги Осиё ўйинларида иштирок этадиган спортчилар овоз бериш ҳуқуқига эга бўладилар.
ООК Спортчилар комиссияси атлетлар манфаатларини ҳимоя қилади ҳамда Осиёда спортни ривожлантириш ва мусобақаларни ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокамасида иштирок этади.

